Сурхондарёнинг Жарқўрғон туманида савдо биноси эгаси ҳисоблагични ўзгартириш йўли билан 1,3 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатди. Фарғона шаҳрида ҳам тадбиркор ошхонасидаги носоз газ ҳисоблагич орқали 1,1 млрд сўмлик зарар етказди. Ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
Бош прокуратура департаментининг 2024 йилдаги тадбирларида электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 1200 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Уларда жами 600 млрд сўмлик зарар етказилган. Шунингдек, тамаки айланмаси 9 фоизгача қисқариши натижасида акциз солиғи тушуми 31 фоизга ошди.
Ўзбекистонда газ қазиб олиш ноябрь ойида ҳам пасайишда давом этди ва 3,67 млрд куб метргача тушди (2023 йил ноябрига нисбатан -3,3 фоиз). Кўрсаткич 11 ойда деярли 2 млрд куб метрга камайди. Дизель ишлаб чиқариш 37,1 фоизга, бензин 12,4 фоизга, нефть 8,7 фоизга камайди.
Ўзбекистон энергия ресурсларининг соф экспортёридан соф импортёрига айланиб қолди, деди энергетика вазири. «Шу нуқтаи назардан узоқ муддатли истиқболда биз атом энергиясини энергобаланснинг зарур қисми сифатида кўриб чиқяпмиз», — деди у.
Сентябрда Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми пасайишда давом этди ва 3,55 млрд куб метргача камайди (2023 йил сентябрига нисбатан -5,8 фоиз). Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 99,2 минг тоннагача (-11,1 фоиз), дизелники эса 72 минг тоннагача (-5,5 фоиз) пасайди.
Қарши шаҳридаги она ва бола саломатлиги маркази 4 дона чиллер совутиш тизимини электр тармоғига ноқонуний улаб, 2,1 млрд сўм зарар келтиргани маълум бўлди.
Август ойида Ўзбекистон 792,6 млн долларлик олтин экспорт қилди. Бу қимматбаҳо металлнинг май ойидан бери биринчи сотуви ҳисобланади. Тўқимачилик маҳсулотлари экспорти пасайди, мева-сабзавот етказиб бериш эса ўсмоқда. Мамлакат катта ҳажмдаги газ ва нефть маҳсулотлари импортини ҳам давом эттирмоқда.
«Юксалиш» ҳаракати раҳбарига кўра, электр энергиясига янги тарифларни жорий этиш билан бир пайтда соҳадаги муаммоларни ҳал этиш зарур. Иситиш, газ тизими йўқ ҳудудларни ҳисобга олиш, шунингдек, тизимни ривожлантиришда харажатлар шаффофлигини таъминлаш ва дифференцияланган тарифларни киритиш муҳим.
Февралда Ўзбекистонда газ, нефть, электр энергияси ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми пасайди. Ой давомида газ қазиб олиш 284,4 млн куб метрга, бензин ишлаб чиқариш 8,1 минг тоннага, электр ишлаб чиқариш 626,6 млн кВт/соатга камайди. Нефть ишлаб чиқариш ҳажми кетма-кет еттинчи ой пасайди.
Январь якуни бўйича Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми 3,99 млрд куб метрни ташкил этди, бу 2023 йил январига нисбатан 9,4 фоизга кам, сўнгги ойлардаги ҳажмлардан эса юқори. Нефть, кўмир, бензин ва дизель ёнилғиси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам пасайган. Ишлаётган саноат корхоналари 25,2 мингтага камайди.
2023 йил охирида Ўзбекистонда газ қазиб олиш қарийб 5 млрд куб метрга камайди. Нефт ва газ конденсати ишлаб чиқариш ҳам қисқарди. Шу билан бирга, кўмир қазиб олиш 15,5 фоизга — 6,2 млн тоннагача кўпайди. Электр энергияси, бензин ва дизел ишлаб чиқариш ҳам ошди.
Ўзбекистон 2023 йилда ижтимоий ва дунёвий давлат мақомини олди, болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича илғор қонунни қабул қилди, светофорлар ўрнатиш ва жамоат транспортини ривожлантиришга киришиб, шаҳарларни инсонийлаштиришни бошлади. Йилнинг бошқа воқеалари — «Газета.uz» шарҳида.
Сенат энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш учун жавобгарликни кучайтирувчи қонунни маъқуллади. Қонун билан улардан тижорат мақсадларида қонунга зид равишда фойдаланиш ўғрилик деб баҳоланмоқда. Бунинг учун маъмурий жавобгарликни кўриб чиқиш ваколати Ўзэнергоинспекциядан судларга берилади.
Президент келгуси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилишини таъкидлади. Бунинг учун $2 млрд инвестиция жалб қилинади. Натижада 60 фоиз электр ва газ истеъмоли «яшил энергия»га ўтказилиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг